Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида вилоят прокурори ёшлар билан учрашди.

×

 2021-01-12 15:09:55    25

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани “Катта Турк МФЙ”да жойлашган “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”да Фарғона вилояти прокурори Қосимов Улуғбек Бердиқобиловичнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Ш. Тожиҳакимов, сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшларни бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар ташаббускорлиги ва раҳбарлар масъулиятини оширишга асосий эътибор қаратилди. Ўзаро, самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар ўртага ташланди, яхши ташаббус ва таклифлар билдирилди. Мазкур тадбирда ёшларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва мурожаатларнинг ижобий ечим топиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Учрашув давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун  маданий-маърифий тарбия ишларини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шароитлар яратиш, хусусан, спорт тўгараклари сонини кўпайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.