Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-12-25 14:17:02 859
Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Хабарда, Мажбурий ижро бюроси органларидан штатлар қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилганлиги, ҳозирда ишсиз қолганлиги сабабли иш билан таъминлаш ёки компенсация берилишида ёрдам берилиши кўрсатилган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2020 йилдаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан - энергия таъминоти, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини таъминлаш бўйича Бюро органларининг вазифалари тугатилиши муносабати билан унинг фаолиятини такомиллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ва “Ҳудудийгазтаъминот” АЖнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилиши белгиланган.
Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда, Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимининг энергия ресурслари ва маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундириш ва назорат қилишга масъул бўлган 646 нафар ходимларга жорий йилнинг 19 июнь куни расман ёзма равишда огоҳлантириш хатлари берилган ва 1 августдан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Айнан иш берувчининг ташаббуси билан бўшатилган 608 нафар ходимларга ишлаган даври учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўлаб келинган. Жумладан, фойдаланилмаган меҳнат таътили ва якуний ҳисоб-китоб учун жами 6 млрд. 523 млн. 802 минг сўм ҳамда штат қисқартирилганлиги муносабати билан Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси учун 2 млрд. 459 млн. 32 минг сўм маблағ тўлаб берилган.
Ҳозирда штатлар қисқартирилганлиги муносабати билан Бюро органларидан ишдан бўшатилган ходимлар бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан қарздорлик мавжуд эмас.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати.