Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кўп қаватли турар жойларни том қисмини тамирлаш бўйича маьлумот.

×

 2020-12-16 13:41:36    858

PDF yuklash
Chop etish


Kun.uz нинг телеграм сахифасида "Бошланган ишлар чала қолиб кетди" рукни остида берилган мурожаатга асосан қуйидагиларни маьлум қиламиз.

Данғара туманида 61 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, ушбу уйларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 8 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини шифер қилиш, 5 та кўп-қаватли уйларнинг фасад қисмини жорий таъмирлаш, 4 та кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатиш, 16 та электр шитларини таъмирлаш, 4 та ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, 3 та болалар майдончасини қуриш, 60 м2 Ирригация тармоғини таъмирлаш 7 та гаражларни тартибга келтириш, 9 та кўча ёритиш мосламаларини ўрнатиш, ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 11 та кўп-қаватли уйларнинг том қисми шифер қилиниб, мукаммал таъмирланди. 9 та кўп-қаватли уйларнинг фасад қисмини жорий таъмирланди. 4 та кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди. 16 та электр шитлари таъмирланиб, қулуфтлар ўрнатилди. 4 та ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирланди.

Халк банки данғара филиали тамонидан 6 та кўп қаватли уйларни том қисини мукаммал тамирлаш учун талаб этилган 448 миллион сўм кридет маблағлари ажратиб бериш кечиктирилаётганлиги сабабли таъмирлаш ишлари якунига етмай қолмокда. Ушбу масалани тез орада хал этиш бўйича тегишли мутассадди ташкилот рахбарларига топшириқлар берилди.