Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

×

 2020-12-11 14:28:23    870

PDF yuklash
Chop etish



 Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Шунингдек вилоят ҳокимининг ўринбосари Аминжонов Саидмурод Ғуломович сессияда иштирок этди.

  Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Данғара туман ҳокими Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадовичнинг Данғара туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йил учун амалга ошириладиган режалар юзасидан МУРОЖААТИ тингланди.


Туман ҳокими ўз мурожаатномасида барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ҳажми, яратилган янги иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.


Шунингдек мурожаатда туманда ташкил этилаётагн кичик саноат зоналари, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва махалла гузарларида аҳолини касб-хунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар алоҳида таъкидланди.


Туман ҳокими мурожаатда ўтган давр мобайнида ойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жой қурилишиборасида амалга оширилган ишлар ва бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган  долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.


Мурожаатда туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов келгуси 2021 йилда амалга оширилши режалаштирилган ишлар ва олдимизда турган долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб, ушбу ишларни бажаришда хар бир раҳбар ва туман фаолларининг шахсий масулиятини ошириш, бу йўлда бир тану бир жон бўлиб харакат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.


Сессия  иштирокчилар тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этдилар ҳамда туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.