Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Кутубхона – зиё маскани”

×

 2020-12-09 08:46:09    889

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 5 декабрда Данғара тумани Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишлаб “Кутубхона – зиё маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аьзоси ва бетакрор шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири ўринбосари Аъзамжон Абдуллаев, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркинжон Нуралиев, “Аҳмад Фарғоний” номидаги Фарғона вилояти Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, Данғара туман Халқ таьлим бўлими, МФЙ раислари ва кутубхонанинг энг фаол китобхонлари иштирок этди.

Ушбу тадбирда 27-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби доирачилари, оркестри ва туман Маданият бўлими ходимлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раис ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев туманимиздаги уч нафар кам таъминланган аёлларга тикув машиналари ҳамда Ахборот-кутубхона марказига 100 донага яқин янги китоблар совға қилди. Шоирлар Бобур Бобомурод, Баҳодир Исо, Носир Зоҳид ва Шариф Қулмуҳаммадлар ўзларининг қаламига мансуб ижод намуналаридан ўқиб берди.

Тадбир давомида Ахборот-кутубхона марказининг расмий каналларида ўтказилган онлайн танловларда ғолибликни қўлга киритган “Китобхон ота”, “Китобхон она”. Энг ёш китобхон” ва “Ёш ҳикоячи” номинациялари бўйича китобхонлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур маънавий ва маърифий тадбирда Найманча Маданият марказининг “Баҳор” ансамбли аъзолари томонидан ижро этилган рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнггида шоир Бобур Бобомурод билан давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.