Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ЛОЙИҲАСИ – ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 14-СЕССИЯСИ МУҲОКАМАСИДА

×

 2020-10-26 18:10:59    778

PDF yuklash
Chop etish



 

2020 йил 26 октябрь куни халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ижтимоий соҳадаги ташкилот ва масалага дахлдор корхона ҳамда муассаса раҳбарлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари директорлари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Сессияни халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг раиси, тумани ҳокими Ш. Тожиҳакимов кириш сўз билан очди ва олиб борди. Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда бу борада ҳудудларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида”ги масала кун тартибидан ўрин олди.


Сессияда мазкур Фармон лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Сўнгра кенгаш раиси Ш. Тожиҳакимов сўз олиб, Фармон лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва кўзда тутилаётган ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди.  

Шундан сўнг Данғара тумани халқ таълими бўлими мудири А. Содиқов мазкур Фармон лойиҳаси бўйича билдирилган таклифлар ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан тузилган “Йўл харитаси” тўғрисида ахборот берди.

Сессияда депутатлар ва фаоллар томонидан Фармон лойиҳасига киритилаётган таклифлар тасдиқланди ва қабул қилинган Кенгаш қарори Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тақдим этилди.  

Сессия ишида Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ректори М. Отажонов қатнашди ва сўзга чиқди. Шу билан Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси ўз ишини якунлади.