Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2020-09-30 10:53:36    824

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғида Данғара тумани тиббиёт бирлашмасида тиббий жиҳозлар етишмаслиги, компьютер томография аппарати йўқлиги ҳақидаги фуқаро мурожаати эълон қилинган.

Мурожаатга жавобан шуни маълум қиламизки, Данғара туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида 2017 йилда янгидан 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника қуриб битказилган.

Ҳозирги кунда шифохонада 3 дона замонавий “Миррор-2” УЗИ аппарати, бош мия фаолиятини назорат қиладиган электорэнцефалограф, энг охирги русумдаги рақамли рентген аппарати мавжуд.  Бундан ташқари, кўп тармоқли марказий поликлиникада 2 дона ЭКГ, марказий шифохонада 4 дона ЭКГ аппарати аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, компьютер томография бу жуда қиммат аппарат бўлгани сабабли шаҳар-туманлардаги шифохоналарда ҳали мавжуд эмас. Жумладан, Данғара туманида ҳам. Бундай аппарат Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига ўрнатилган. Шунингдек, Фарғона ва Қўқон шаҳридаги айрим хусусий клиникаларда ҳам томография аппарати мавжуд.

Келгусида вилоят тиббиёт муассасаларига яна қўшимча томография аппаратлари ва бошқа замонавий тиббий жиҳозлар олиб келиш ҳамда шифохоналарни босқичма-босқич таъминлаш режалаштирилган.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш

бошқармаси ахборот хизмати.