Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари бўйича мурожаатга муносабат.

×

 2022-06-21 16:09:56    501

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм тармоғининг https://t.me/Qorqma_uz канали орқали хаж ва умра зиёратлари бўйича Данғара тумани ҳокимлигига билдирилган мурожаат бўйича қуйидагилар билдирилади.

Данғара туманида  «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилиши ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилиши бўйича туман комиссияси ташкил этилган.

Бугунги кунда Данғара туманида  «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар белгиланган тартиб асосида комиссия хулосасига асосан жўнатилмоқда.

Жорий йилнинг 21 Июн куни Данғара туманидан 51 нафар фуқаролар «Ҳаж» зиёратига жўнатилди. 

 Шу ўринда, фуқаролар ва блогерлардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмаслигларини, келган ҳар қандай маълумот ёки мурожаатларни текшириб кўриш учун ваколатли органлар билан алоқа ўрнатиш имкониятингиз борлигини эслатиб ўтамиз.