Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОТА МЕХРИ ХАР НАРСАДАН УСТУН !!!

×

 2022-06-16 20:39:38    323

PDF yuklash
Chop etish


 

Мажбурий ижро бюросининг Данғара туман бўлими ходимлари томонидан ажрашган оилалардан алимент қарздорлигини ундириш билан бирга уларни яраштириш учун тегишли тадбирларни амалга оширмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 13.08.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.З.дан ундирувчи И.Ё.фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати бўйича бўлим томонидан ижро иши юритилган.

Қарздор билан ўтказилган профлактик суҳбатлар натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирди.

Ўртадаги фарзанднинг хам кўнгли ярим эди.

Олиб борилган ижро тадбирлари давомида ушбу оила яраштирилиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Энди фарзанд ҳам ота ҳам она тарбиясида вояга етадиган бўлди.