Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳукумат солиқ маслаҳатчилари тўғрисидаги низомни тасдиқлади

×

 2021-11-15 16:16:22    419

PDF yuklash
Chop etish



Ҳукумат қарори билан солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

 

 

Адлия вазирлиги хабарига кўра, низомга мувофиқ қуйидаги солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга киритилади: ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ташкилотлар; штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ташкилотлар.

Мазкур солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилади. 

Палата мурожаатни 3 иш кунида ўрганиб чиқади. Палата томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда шу асосда уларнинг рўйхати шакллантирилади. 

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасига ДХМдан ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида дастур орқали ўрганиб чиқилади. Ҳар 10 кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.

Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади. Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

 

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси бошлиғи А.Хўжамбердиев