Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун
2025-01-22 17:56:19 1102
Данғара ахборот-кутубхона марказида “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳаси бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор рахбарлари , ташкилот ва муассасалар рахбарлари, ижтимоий соҳада меҳнат қилаётган ходимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар китоб мутолааси, китобхонлик ҳар бир давлат хизматчиси учун муҳим мезон бўлишини қайд этиб, ўзларининг китоб ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Лойиҳанинг мақсади давлат хизматчилари ўртасида касбий малака ва кўникмаларни доимий равишда ривожлантириб бориш, китобхонликка жалб қилиш, улар орасида мутолаа маданиятини ошириш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.