Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

×

 2025-01-13 17:32:38    296

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Данғара Ахборот кутубхона марказида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, касбий маҳорати юқори даражада бўлган ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг самарали механизмини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этдилар.
Тадбир 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган ажойиб шеър ва куй-кўшиқлар билан янада кўтаринки кайфиятда давом этди.