Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА ФАОЛ НУРОНИЙЛАР ҲАМ ҲИССА ҚЎШАДИ
2024-12-04 17:47:03 1613
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 ноябрь кунги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405 сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бешта камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этилади.
Данғара тумани ҳокимлигида туман ҳокими , Фарғона вилояти хокими маслахатчиси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов ва бир гуруҳ фаол нуронийлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтказилган учрашувда қарор мазмун- моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.
Шунингдек, айни ҳужжатда қайд этилган вазифаларнинг тумандаги ижросига оид масалалар муҳокама қилиниб, манзилли чоралар белгилаб олинди.