Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
2024-11-08 13:57:35 1287
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Полвонов Шерзоджон Фазлиддинович иштирок этди.
Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олинди, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Биринчи сессия ишида вилоят ҳокимининг Данғара тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия ишида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Полвонов Шерзоджон Фазлиддинович Данғара тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Данғара тумани ҳокими лавозимига номзод Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Данғара тумани ҳокими лавозимига Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадович номзоди тасдиқланди.