Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 99-сессияси бўлиб ўтди.
2024-10-09 18:29:41 1644
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессия ишида туман сектор рахбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январ кунги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таьминлаш юзасидан 2024 йил 3-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот бериб ўтилди.
2024 йил III- чораги 9 ойлигида Данғара туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Бахромжон Мамаджанов Ахмедовичнинг ахбороти тингланди.
Данғара туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи К.Х. Латиповнинг туманда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024-йил 2-мавсуми якунларига кўра юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 2 та лойиҳани қўшимча тарзда ғолиб деб топиш ва 2024-йил 9-ойлигида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб, сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.