Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"АДЛИЯ КУНИ" тадбири
2024-09-27 18:04:04 696
Данғара тумани адлия бўлими ва бўлим тизимидаги адлия органлари ходимлари томонидан Катта Бойбуча МФЙда адлия куни тадбири ташкил этилди.
"АДЛИЯ КУНИ" тадбири доирасида Катта Бойбуча МФЙда биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан “Сайёр қабул”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” ҳамда уйма-уй юриш тадбирлари амалга оширилди.
Мазкур тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини манзилли етказиш билан бирга аҳолининг ижтимоий ҳимоясига доир, коммунал хизматлар, бандликни таъминлаш ва бошқа муаммоли масалаларига ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтилди.