Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”
2024-08-28 14:04:02 355
“Ташаббусли бюджет”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан ўтказилган яна бир ғолиб лойиха тўлиқ молиялаштирилди.
“Ташаббусли бюджет” асосида жорий йилнинг 1 мавсумида 6056 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган Данғара тумани “1-сонли Касб хунар мактабини жихозлаш” лойихаси тўлиқ молиялаштирилди.
Туман ҳокими 1-сонли касб хунар мактабида бўлиб, янги ўқув йили бошланиши олдидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойихаси асосида олиб келинган ўқув жихозлари билан танишиб ўтди.