Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АЛОҲИДА ТАЪЛИМГА ЭҲТИЁЖИ БЎЛГАН БОЛАЛАР ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИНАДИ
2024-07-26 08:41:54 545
Данғара ахборот кутубхона марказида туманимизда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълимга жалб этиш юзасидан ота-оналар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Э.Асронқулов иштирок этиб, алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни уларнинг соғлигини инобатга олган ҳолда тегишли таълим шакли билан қамраб олиш бўйича амалдаги тартиб-таомиллар, жумладан Психологик-тиббий-педагогик комиссия фаолияти, махсус таълим муассасалари таълимнинг шу каби алоҳида шакллари тўғрисида ота-оналарга маълумот бериб ўтди.
Шу билан бирга, имконияти чекланган ўқувчилар ҳамда оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида яратилган имконият ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув давомида ота-оналар томонидан берилган соҳага оид бир қатор саволлар мавзу бўйича илгари сурилган таклифлар қизғин муҳокама қилинди.