Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2024-07-10 18:23:54 1281
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига кўра, аҳоли розилигига эришиш, уларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда мурожаатларни ҳал этиш мақсадида Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Б.Мамаджанов, туман ЖИБ суди раиси Ш.Қодиров, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи шуъба бошлиғи А.Ёқубов, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депатаменти Данғара туман бўлими бошлиғи Д.Аъзамов, Данғара туман прокурори А.Бобохонов, Данғара туман МИБ бўлими бошлиғи ўринбосари О.Убайдуллаевлар иштирокида Данғара тумани 2- сектор ҳудудидаги Телиминг МФЙ биносида суд-ҳуқуқ, адлия, МИБ идораларига ва бошқа ижтимоий масалалалрга оид оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.