Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Адлия вакиллари томонидан аҳоли муаммолари ижобий хал этилмоқда

×

 2024-06-26 19:31:32    729

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманининг “Истиқлол” МФЙсида истиқомат қилувчи  2-гуруҳ ногиронлиги бор фуқаро Эсонали Тоҳиров велосипед устаси. У шу ҳудуддаги аҳоли  ва қишлоқдошлари орасида икки ғилдиракли темир уловларни яхши ва қулай нархларда таъмирловчи уста сифатида танилган.
Адлия  вакилларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Эсонали хонадонига ташриф буюрган адлия органлари вакилларига велосипедларни таъмирлаш асбоб-ускуналар жамланмаси кераклиги бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Эсонали Тоҳировга адлия органлари вакиллари томонидан ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, таъмирлаш асбоб-ускуналар махсус жамланмаси топширилди.