Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТЕРГОВ СУДЬЯСИ – СУД ТИЗИМИДА ЯНГИ ИНСТИТУТ

×

 2024-06-21 14:58:26    945

PDF yuklash
Chop etish



 

          Маълумки, 2024 йил 10 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармони қабул қилинди.

          Ушбу Фармонга кўра, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этиш;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимини киритиш;

жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш;

тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;

тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш белгиланди.

Бундан ташқари, Фармонда тергов судьясига жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколатлари берилмоқда.

Шунингдек, тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги, тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши, тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари томонидан амалга оширилиши Фармонда қатъий белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фармон судлар фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилиш билан бирга, жиноят ишлари бўйича судларнинг иш юкламасини камайтириш ва судьяларнинг жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнларида қонуний, асосли ҳамда адолатли қарор қабул қилишлари учун кенг имкониятлар яратади.

 

Махкамжон Абдубаннабов,

жиноят ишлари бўйича

Данғара туман судининг раиси