Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2024-06-13 18:56:51 1145
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда
Данғара тумани Пишқарон МФЙда Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, туман ҳокими, сектор рахбарлари ҳамда халқ қабулхонаси мудири иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун банк кредити олиш, ишга жойлашиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш, ичимлик суви электр таъминотини яхшилаш бўйича мурожаатлари эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.