Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими чемпионни кутиб олди

×

 2024-05-24 17:40:46    1010

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Спорт мактабида спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган  Рафиқов Диёрбек  Давлатжон ўғли  жорий йилнинг 16-20-май кунлари Қўл жанги бўйича  Россия Федерацияси,  УФА шаҳрида  ўсмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида III-ўринни эгаллади.
Чемпион Ғумойли МФЙда жойлашган ўз ҳонадонида туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, спорт мактаби жамоаси, спортчининг яқинлари биргаликда кутиб олинди. 
Туман ҳокими чемпионни ёрқин ғалаба билан табриклаб, тенгдошлари ҳам Диёрбекдан ўрнак олишга, Ватанимиз байроғини жаҳон майдонларида юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.
Шундан сўнг туман ҳокимининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси тантанали топширилди.