Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани ҳокими тадбиркорлар билан учрашди.
2024-03-12 09:42:16 448
Данғара тумани ҳокими 1-сектор худудида йирик ишлаб чиқариш ҳамда ҳизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кредит маблағлари олиш, ер ажратиш ва бошқа турли йўналишларда муаммо ва таклифлар билдирилди.
Шунингдек, тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли қарор мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.
Билдирилган муаммолар тегишли масъуллар ҳамда тижорат банкларини жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди. Муддат талаб қилган масалалар юзасидан қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.