Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУВ ТАЛАШГАН ҚЎШНИЛАР

×

 2024-02-15 11:23:23    772

PDF yuklash
Chop etish



 Маълумки, баданган шикаст етказиш деганда, бошқа одамнинг эркига қарши содир этилган, унинг тўқималарини ёки аъзоларининг анатомик яхлитлиги ёки физиоогик вазифалари ташқи муҳит таъсири остида бузилишида ифодаланган соғлиғига ҳуқуққ хилоф равишда зарар етказишни тушуниш лозим.

          Бугунги кунда қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти турли усулларда, яъни оилавий келишмовчиликлар, қўни қўшнилар ўртасидаги ўзаро низолар ва бошқа ҳолатларда содир этилиб, айрим ҳолларда бу каби жиноятлар жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, М.М 2023 йил 28 июнь куни соат 22:00 ларда Данғара тумани, Капасарой МФЙги фермер хўжалигига туташ бўлган қисмида таниши М.Н билан кўришиб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сўнгра томорқага сув қўйиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, маст ҳолда бўлган М.Нни танасининг турли соҳаларига қўл ва оёқлари қасддан уриб-тепиб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Натижада, М.Н кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шу куни шифохонада вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Дағара туман судининг 2023 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра, М.Мга содир қилган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Махкамжон Абдубаннабов,

жиноят ишлари бўйича

Данғара туман судининг раиси