Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги саксонин бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
2023-12-13 09:29:49 1011
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессия бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли хамда 2022-йил 30-декабр кунги 465-сонли қарорларининг тумандаги ижроси бўйича 11 ой давомида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Салимов Тохиржон Сотволидевич маълумот бериб ўтди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан тумандаги бошқарма ва ташкилотлари раҳбарларининг халқ депутатлари туман Кенгашида ахборотини эшитиб бориш режа-жадвалини тасдиқлаш юзасидан Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири Эргашев Икромжон Махмуджонович маълумот бериб ўтди.
Данғара туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2023-йил 11 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Содиқов Алимардон Абдухолиқовичнинг ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб, сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.