Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КОНСТИТУЦИЯМИЗ ИЖТИМОИЙ ФАРОВОН ДАВЛАТ АСОСИ.

×

 2023-12-07 11:56:29    680

PDF yuklash
Chop etish


 Бугунги кунга келиб, дунёдаги ҳар-бир давлатнинг мустақиллиги, суверенлиги, унда яшаётган аҳолининг ҳуқуқий-ижтимоий ва тенглиги, қонунлар ва қонуности актларининг амалда барча учун доимий

ва баравар ишлашининг энг муҳим ҳуқуқий белгиси бу мукаммал Конституциясининг мавжудлигидир. Конституция ўзида шу давлат ваколатли органлари томонидан қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг дебочасидир, яъни шу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияда белгиланган ҳуқуқий нормалардан четга чиқиши мумкин эмас.

Конституция – давлатнинг асосий қонуни, олий юридик кучга эга
ва жорий қонунчиликнинг асосий манбаи, негизи ҳисобланади.

Қонунлар, кодекслар, қарорлар ва фармонлар конституция негизида, ҳамда унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.

Конституция фуқароларнинг умумий тенг ҳуқуқлилиги, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро мослиги ғоясига асосланади.

Бош қомусимизда  “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат”  тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Ўзбекистоннинг 65 фоизга янгиланган ва анча “тўлишган” бош қомуси 1 майдан эътиборан кучга кирди ва бунга 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижасига  кўра 11 та моддадан иборат тегишли  қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Бунга қадар 1992 йилдан буён Констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб  ҳужжатнинг янги таҳрири  қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.

 Энг муҳим йўналишларда, жумладан: Ўзбекистон – ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, Конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиши, имтиёзлар қонунда ёзиб қўйилиши шарт эмаслиги, барча ноаниқликлар – инсон фойдасига талқин этилиши, инсон ҳуқуқлари ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида чекланиши мумкинлиги, ўқитувчилар алоҳида эътирофда эканлиги, ер хусусий мулк бўлишлиги, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши, давлат бошқарувидаги ўзгаришлари ва маҳаллий давлат ҳокимиятидаги ўзгаришлар, ҳокимлар кенгаш раислигидан кетишлиги белгиланиши кабиларда ўзгаришлар киритилди.

Юқоридагилардан ташқари, Конституцияга бошқа кўплаб нормалар ҳам қўшилиб, Конституцияда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги, ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши  белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистон ўзининг янги Конституцияси ва унда белгиланган ҳуқуқий нормалар асосида эркин ижтимоий фаровон давлат барпо этиш учун барча зарур механизмлар ишлаб чиқилди, Конституциямизнинг 15-моддасида мустаҳкамланганидек, "Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши" ва қонун устуворлиги – жамиятда демократия
ва қонунчиликни таъминлашга хизмат қилувчи тамойилдир.

 

Фарғона вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси                                                                        М.Иномхонов