Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлислари ўтказилди.

×

 2023-12-06 10:41:28    902

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан Данғара тумани Маданият марказида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлислари ўтказилди.

           Очиқ мулоқот давомида жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси М.Абдубаннабов томонидан янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари ҳақида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 869-сонли қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

            Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят содир этган 1 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

          Сайёр суд давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳуқуқбузарлигини содир қилган 5 нафар шахсга оид маъмурий ишлар кўрилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва жарима жазолари тайинланди.

          Суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган ва Данғара туман ИИБ Пробация гуруҳининг ҳисобида турган маҳкумларга оид ишлар кўриб чиқилиб, жазони ўташ давомида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, жазони ўташ
тартиб-қоидаларига риоя қилгани, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган 16 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 1 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, жазони ўташ тартиб қоидаларини бузган 1 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.