Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Расмий муносабат

×

 2023-12-06 09:00:24    501

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда «Данғарада ҳоким ёрдамчилари ёппасига иш ташламоқчи» мазмунида тарқаган хабар юзасидан  Данғара тумани ҳокимлиги  қуйидагиларни маълум қилади.

 

Бугунги кунда Данғара туманида жами 46 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси фаолият олиб бормоқда. Хар бир ҳоким ёрдамчиси ўзига юклатилган функционал вазифаларни ўз вақтида бажариб келмоқда.

 

Шунингдек, фейк хабарга илова қилинган Агентлик директори имзоси билан кўрсатилган хабарноманинг кўтарилган мавзуга алоқаси йўқ, онлайн тренинг шаклидаги семинарда ҳоким ёрдамчиларининг функционал вазифалари ижроси юзасидан тавсиялар берилган.

 

 Ўрганишлар давоми ҳоким ёрдамчилари фаолияти давомида барча берилаётган топшириқларни сидқидилдан бажариб, ўзларига юклатилган вазифалардан ташқари юкламалар берилмаслиги, хизмат фаолияти ва иш вақтидан ташқари йиғилишларга жалб этилмаслиги, ижтимоий тармоқларда тарқаган хабар ёлғон эканлиги, хабарда ёзилган ҳолат ҳақиқатга мутлақо зид эканлиги, Президентимиз сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, маҳаллабай ишлаш тизимида режадаги иш фаолиятини давом эттириб келишаётганлигини маълум қилишди.