Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида 3-декабр — “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
2023-12-04 09:12:28 527
Туманимизда яшовчи Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамиятининг аъзолари таклиф этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари томонидан байрам совғалари ҳамда ногиронлик аравачалари топширилди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ғамўрликлар уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди
Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз бағишлади.
Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори билан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат.