Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
30 нафардан зиёд ижтимоий-ҳимояга мухтож, ишсиз фуқаролар бандлиги таминланди.
2023-10-14 17:20:53 981
Данғара туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Данғара туманидаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари”га киритилган, 30 нафардан зиёд ижтимоий-ҳимояга мухтож, ишсиз ҳамда касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари, пайвандлаш дастгоҳлари, парандачиликни ривожлантириш учун инкубаторлар ҳамда бошқа меҳнат анжомлари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи иштирок этиб, топширилган мехнат анжомларидан самарали фойдаланишлари ва ўз оилаларига даромад келтиришлари тўғрисида тикидлаб ўтилди.