Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Савол: Ассалому-алекум алимент тўғрисида озгина маълумот керак, масалан учта бола бўлса қанча алимент тўланади шу ҳақида озгина изох бериб ўтсангиз?
2022-11-24 09:15:33 423
Савол беринг жавоб берамиз рукнидан
Савол: Ассалому-алекум алимент тўғрисида озгина маълумот керак, масалан учта бола бўлса қанча алимент тўланади шу ҳақида озгина изох бериб ўтсангиз?
Жавоб: Алимент миқдори аслида иккита йўл билан белгиланади:
биринчиси, ихтиёрий, яъни ота-она ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув йўли билан, иккинчиси, мажбурий, яъни суд буйруғи ёки суд қарори билан.
Келишув йўли билан белгиланганда, алимент суммаси тарафлар (ота ва она) ўртасида, ўзаро келишилган сумма доирасида белгиланади. Лекин бу сумма суд тартибида белгилангандаги алимент миқдорларидан кам бўлмаслиги керак.
Оила кодексининг 99-моддасида суд тартибида белгиланганда, алимент қанча миқдорда ундирилиши ҳақида аниқ айтиб ўтилган. Бунга кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
1 бола учун — тўртдан бир қисми;
2 бола учун — учдан бир қисми;
3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Эътибор беринг, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (822.000) сўмнинг 26,5 фоизи (217.830 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.
Алимент қарзининг миқдори МИБ давлат ижрочиси томонидан суднинг қарорида ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс ҳеч қаерда ишламасачи, деган савол туғилади. Агар алимент тўловчи шахс бу даврда бирор жойда ишламаётган бўлса, алимент ўша вақтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади (Оила кодекси 140-модда).
Данғара тумани адлия бўлими бошлиғи,
3 даражали адлия маслаҳатчиси
Ш.Тиллаев