Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН 4 НАФАР ҚАРЗДОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ.
2022-04-19 09:14:09 405
Бюронинг Данғара туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 06.11.2020 йилги алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Б.Х. давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилган бўлсада, икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 13 ой давомида 14.7 млн. сўм алиментни ундирувчи Б.Н. га тўламай келганлиги сабабли, туман судининг 12.04.2022 йилги қарори билан Б.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.
Шунингдек, қарздорлар Х.Л. 7.7 млн сўм, И.Р. 26.9 млн сўм ва бошқалар жами 4 нафар қарздорлар суднинг қарорига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ билан жазоланди.