Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ХОТИН ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ.
2022-02-25 16:55:07 631
Данғара туманида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди.
Ишчи гурух томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда "Навбахор" МФЙда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан амалга ошириб келинаётган ишлар ўрганилиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг Тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш тўғрисидаги Қонуни талабларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан худудий дастурлар тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурлар доирасида идоралараро келишув режаси ишлаб чиқилган.
Туманда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, оила-турмуш муносабатлари дорасидаги ҳуқуқбузарлик ёки жиноятни олдини олиш мақсадида ҳимоя ордери бериш йўлга қўйилиб, жорий йилнинг 1 ойи давомида 24 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга белгиланган муддатларга ҳимоя ордери берилиб, содир этилиши мумкин бўлган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилди.
Ишчи гуруҳ ҳар бир мутасадди ташкилотда Қонунда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан юритилган йиғма жилдлар, улардаги ҳужжатлар тўпламлари, асословчи ҳужжатлар, ҳимоя ордери берилган шахсларнинг рўйхатлари ва улар билан олиб борилган ишларни ўрганиб, мутасадди ташкилотлар томонидан йўл қўйилган айрим камчиликларга тўхталди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларини берди.