Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-02-17 17:10:08 430
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
2021 йилнинг 12 ойи давомида Данғара туманида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда чора-тадбирлар натижалари юзасидан туман хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Уринова Шахноза Эгамбердиевнанинг ахбороти эшитилди.
Сессия кун тартибига киритилган 2021 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар хамда чора тадбирлари тўғрисида туман Тиббиёт бирлашмаси рахбари Жуманов Анваржон Азимжонович, Туман Халқ таълими бўли бошлиғи Содиқов Алимардон Абдухолиқович ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими рахбари Рахмонова Гулчехра Назировна хисобот бериб ўтди.
Шунингдек сессия кунтартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ахборот берувчилар туман ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан "Facebook" ижтимоий канали орқали жонли эфир қилинди.