Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ.
2021-07-28 18:38:33 523
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Данғара тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими бошчилигидаги сектор рахбарлари ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан уй-жой таъмири, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, моддий ёрдам, иш билан таъминланиш, 2 ёшли фарзанди учун нафақа пулларини олиш, йўл, электр ва сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.