Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БЛОГЕР НИГОРА АЛИМОВА ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЭЛОН ҚИЛИНГАН МАҚОЛАСИ ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ.
2021-06-26 18:45:56 745
Даъвогар Данғара тумани ҳокимининг жавобгар Б.Эргашевга нисбатан Данғара тумани Тарғова МФЙ Пахтакор қишлоғи Сойбўйи кучасидаги ўзбошимчалик билан курилган бино-иншоатларни буздириш хакидаги даъво аризаси 13.07.2020 йил кунги ФИБ Қўқон туманлараро судининг хал қилув қарори билан қаноатлантирилиб Эргашев Баходир Тошназарович томонидан қурилган бино-иншоатлар мажбурий тартибда буздирилсин-деб кўрсатилган,ушбу қарор қонуний кучида.
Аризачи Эргашев Баходир Тошназаровичнинг жавобгар Данғара тумани ҳокимлигига нисбатан –Данғара тумани хокимининг 26.09.2014 йил кунги 801-сонли карорини ва 27.07.2018 йил кунги 883-сонли қарорларини хақикий эмас деб топишликни сўраган аризаси-Данғара маъмурий судида кўрилиб 24.09.2020 йил кунги хал қилув қарори билан даъвоси қаноатлантиришдан рад килинган,суднинг қароридан норози бўлиб шикоят берувчи Эргашев Баходир Тошназаровични апелляция шикояти Андижон вилоят судида кўрилиб 06.11.2020 йил кунги қарори билан ўз кучида қолдирилган.
Аризачи Эргашев Баходир Тошназаровични Данғара туман хокимининг 15.02. 2013 йил кунги 94-сонли қарорини хақиқий эмас деб топишликни сўраган ва 25.12.2020 йил кунги хал қилув қарори билан аризачи Эргашев Бахоидирни аризаси рад қилинган.Эргашев Баходирни суднинг қароридан норози бўлиб келтирган апелляция шикояти вилоят судида кўрилиб 18.02.2021 йил кунги Фарғона вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясини қарори билан ўз кўчида қолдирилган.
Аризачи Эргашев Баходир Тошназарович- жавобгар Данғара туман ҳокимлиги туман ва вилоят Кадастр бўлимига нисбатан Фрунзе район Совети Президиумининг 30.04.1991 йил кунги №114\4-сонли Эргашев Б.Т.га ер ажратиш қарорини давлат руйхатидан ўтказмаслик харакатини қонунга хилоф деб топишни сўраб берган аризаси Фарғона туманлараро маъмурий судида кўрилиб 20.05.2021 йил кунги Фарғона туманлараро маъмурий судининг хал килув карори билан каноатлантиришдан рад килинган.
Фуқаро Б.Эргашев туман ҳокими қабулида бўлиб қилган мурожаати ҳамда туман ҳокими номига ёзган аризасига кўра туман ҳокимлиги томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғига 23.06.2021 куни ФИБ Қўқон туманлараро судининг 13.07.2020 йил кунги хал қилув қарорини ижросини тўхтатиб турилиши юзасидан 645-сонли хати юборилган.