Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИНИНГ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ДАВЛАТГА ДОН СОТИШ РЕЖАСИНИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРДИЛАР.
2021-06-25 17:53:18 623
Данғара туманининг ғаллакорлари вилоятда ғалладан тез суратларда юқори ҳосил олиш эвазига давлатга дон сотиш режасини ошиғи билан бажардилар.
Жорий йилда 195 нафар фермер хўжаликлари томонидан 8670 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 26 та оператор, 26 отряд, 26 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.
Жорий йилнинг 24 июнь ҳолатига давлатга жами 21973,6 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 103,3 фоизга бажарилди.
Тумандаги илғор фермерлардан “Абдуллажон Хасанов”, “Сирдарё мўжизаси”, “Хайдаров Сатторали”, “БКР Маматохир”, “Маматалиева Рахбарой”, “Жахонгир Ахмаджонов”, “Йигитали ота” каби 68 та фермер хўжаликлари ва 2 та кластер ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар.