Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 1- СЕКТОРИДА ЖОЙЛАШГАН ҚУМ ҚИЯЛИ МФЙДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-06-23 08:10:29 600
Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар муаммолари ҳал этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг 22 июнь куни Данғара тумани ҳокимининг 1- секторида жойлашган Қум қияли МФЙда навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Ташкил этилган сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакиллари ҳамда МФЙ ахолиси вакиллари иштирок этди.
Учрашувда МФЙда ечимини кутаётган масалалар, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Қабул сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.