Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-05-06 18:29:56    715

PDF yuklash
Chop etish


Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Раҳматилло маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. 

Қабулда 18 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти паррандачилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди.

Шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ўзларини яшаш хонадони олдига “Эко бозор” барпо этиш бўйича қилган мурожаати юзасидан туман архитектура ва қурилиш бўлими раҳбари томонидан енгил типдаги қурилиш қилиш орқали “Эко бозор” барпо этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тасвиялар берилди.

Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 9 дан ортиғи жойида хал этилди, қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

   Шунингдек, ҳудудда соҳани янада ривожлантириш, унга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш ва муаммоли ҳар бир тадбиркорга етиб бориш мақсадида маҳалла ҳудудидаги бўш турган биноларни ишга тушириш мақсадида мавжуд муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чораларини кўрилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram