Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 100 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-30 12:29:40    681

PDF yuklash
Chop etish

Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Тарғова маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. 

Қабулда 12 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти паррандачилик, чорвачилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. 

Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 8 дан ортиғи жойида хал этилди, қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

Тарғова маҳалла фуқаролар йиғини Тўрт айғир қишлоғида яшовчи фуқаро Рўзматова Феруза ўзининг яшаш хонадонида қуёнчилик фаолиятини бошлаш имтиёзли кредит олиш бўйича қилган мурожаати бўйича Рўзматова Ферузанинг яшаш хонадони кўздан кечириб, қуён боқиш учун барча шароитлар етарли эканлиги аниқланди. Унга бир ҳафта муддатда қуёнчилик фаолятини бошлаш имтиёзли кредит ажратилиб бериладиган бўлди.

Шунингдек, ҳудудда соҳани янада ривожлантириш, унга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш ва муаммоли ҳар бир тадбиркорга етиб бориш мақсадида маҳалла ҳудудидаги бўш турган биноларни ишга тушириш мақсадида мавжуд муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чораларини кўрилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram