Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ
2021-04-07 13:53:12 722
Давлатимиз раҳбарининг 1 апрель кунги видеоселектор йиғилишида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирусга қарши курашиш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишининг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий этиш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтилди. Барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадалари ташкил этилиб, аҳолини манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари олиб борилиши белгиланди.
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Равшанжон Якубжонов ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамкорлигида “Яшик” ва “Қияли қўрғонча” маҳалла фуқаролари йиғинига қарашли Нурафшон, Чанкат ва Яшик қишлоғи марказий гузарларида 3 та тиббий хизмат пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Тиббий хизмат пунктларига Фарғона вилоят тиббиёт бирлашмасидан замонавий жиҳозлар олиб келинди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг 7 минг нафардан зиёд аҳолиси мавжуд. Уларнинг орасида қишлоқ врачлик пунктларига боришга қийналаётган кексаларимиз, ёш болали аёлларимиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўплаб. Барча қулайликларга эга тиббий хизмат пунктларининг маҳалла гузарларида ташкил этилиши ҳамда уларга 6 нафар малакали ҳамширалар бириктирилганлиги уларнинг зарур тиббий муолажаларни ўз вақтида олишлари ва назоратда бўлишларини таъминлайди, – дейди депутат Р.Якубжонов.