Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАР: БИЗГА ШУ ЕР ЁҚДИ!

×

 2020-01-08 17:09:50    1585

PDF юклаш
Чоп этиш


Мана бир неча кундан буён Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят бошқарма, идора ва ташкилот раҳбарлари жойларга чиқиб ёшлар билан учрашмоқдалар. Бу галги мулоқотлар бутунлай ўзгача бўлди.

“Қўқон”эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарда очиқ эшиклар куни тарзида Қўқон шаҳри ва Учкўприк тумани ёшларининг бўш ишчи ўринлари билан танишувидан бошланди.

Шуҳрат Ғаниев ва тадбиркор корхона муассислари ишчиларга яратилган шарт-шароитлар, иш ҳақи, транспорт қатнови, овқатланиш ва дам олишгача бўлган барча масалаларда ёшларнинг саволларига жавоб бердилар.

Йигит-қизлар бир нечта корхоналарнинг иш фаолияти билан танишиб, шу ерда меҳнат қилаётган ишчи-мутахассислар билан мулоқотда бўлдилар.

Шундан сўнг “Қўқон”ЭИЗ бош офисида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ёшларнинг савол ва таклифларига жавоб берди. Ҳар бир мурожаат, муаммо ва илтимослар шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Жумладан қўқонлик ёшлар:

-Ўринов Иқболжон таклифи билан “Президентнинг 5 ташаббуси” бўйича вилоят ҳокимининг мукофоти учун танлов ўтказиш;

-Қўқон шаҳрида “Ёшлар Пресс-клуби” ташкил этиш;

-Ёшлар Иттифоқи таркибида “Ёшлар медиа маркази” очиш учун вилоят бюджетидан 1,5 млд сўм ажратиш;

-Шаҳардаги бекатларни “WIFI” билан жиҳозланган “Ёшлар бекати”га айлантириш;

-Ёшлар, талабалар учун жамоат транспортида имтиёзли йўл карталари таъсис этиш;

-“Қўқон” ЭИЗ да доимий бўш ишчи ўринлари ярмаркаси ташкил этиш каби таклифлари ижро учун қабул қилинди.

Учкўприклик ёшларнинг таклифи билан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида имтиёзли кредит асосида иккита 7 қаватли арзон уй-жойлар қуриладиган бўлди. Учкўприк марказида ёшлар кинотеатри, болалар учун сузиш ҳавзаси, касб мактаби ва бошқа қатор ижтимоий объектлар қурилиши ҳамда таъмирланишига маблағлар ажратилди.

 “Ҳазиний издошлари” республика ёш ижодкорлари форуми ўтказишга қарор қилинди.

Ёш спортчиларнинг таклифи билан Учкўприкда болалар бадиий гимнастика мактаби ташкил этиш ҳақида кўрсатма берилди. Учрашув чоғида ўқувчи ёшларнинг илтимосига кўра вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Учкўприк ва Қўқон шаҳридаги мактаблар учун 400 та компютер мажмуаси ажратилганини эълон қилди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар Ёшлар Иттифоқи кенгаши жамғармасига 1,5 млд сўм маблағ ажратилди.Қўқондаги 3 та олий юртининг ҳар бирига “ISUZU” автобуслари совға қилинди. 

Шу куни юздан зиёд йигит-қизлар “Қўқон” ЭИЗ даги корхоналарга доимий ишга қабул қилиндилар.

Вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда. 

                 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.