Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙАСҲИЛ МАЙДОН МАЛИКАЛАРИ
2017-09-28 11:15:59 1943
Юртимизда қизлар спортини ривожлантириш, муносиб шароитларни яратиб бериш, айниқса миллионлар ўйини футболга уларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Натижада мамлакатимиз спортчи қизлари нафақат республика чемпионатларида, балки халқаро мусобақаларда ҳам салмоқли ютуқларга сазовор бўлишяпти. Еътиборлиси шундаки, мамлакатимиз бўйлаб, “Яшил майдон маликалари” футбол мусобақаларининг мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани, умидли чарм тўп усталарининг имконият даражаларини оширишга хизмат қиляпти.
Мазкур нуфузли мусобақанинг бу йилги беллашувлари ҳам юқори савияда ташкил етилди. Тўртта гуруҳда ўтказилган қизиқарли баҳсларда вилоятларда фаолият кўрсатаётган қизлар жамоалари муносиб иштирок етишди. Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган беллашувларда водий вилоятларининг иқтидорлари жамоалари ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Дастлабки учрашувда фарғоналик ва намангалик футболчи қизлар яшил майдонда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Биринчи бўлимда битта гол евазига олдинга чиқиб олган наманганликлар иккинчи бўлимда ҳам яна битта голга муаллифлик қилишди.
Навбатдаги кун беллашувида еса Андижон жамоаси вакиллари Наманган вилояти қизлари билан ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Учрашув давомида Наманган вилояти жамоаси таркибида тўп сурган Шоҳсанам Назарованинг киритгани ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашув якунида водий гуруҳлари ўртасидаги қизиқарли баҳсда муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритган Наманган вилояти жамоаси вакилларига вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда футбол федерациясининг есдалик совғалари топширилди.
Шу куни футболчи қизлар учун Фарғона шаҳри бўйлаб саёҳат ҳам ташкил етилди. Улар вилоят марказининг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, бир олам таассуротлар олдилар.