Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-04-13 21:33:24 413
Данғара тумани ҳокимлигида туманда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан ҳамда электр энергияси билан таъминлаш муаммо ва ечимлари бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида туман ҳокими, сектор рахбарлари, Данғара тумани халқ қабулхонаси мудири, ОАВ ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида Данғара тумани электр тармоқлари корхонаси рахбари ҳамда туман Худудгазтаъминот корхонаси рахбари томонидан жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.