Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СОДДАЛИКНИНГ БАҲОСИ 3 ЙИЛ”
2022-03-24 22:21:09 460
Маълумки, мамлакатимизда фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги асосий бош қонунимизда кафолатлаб қўйилган. Шу билан бирга дин ва давлат алоҳида фаолият олиб бориши ҳам белгилаб қўйилган. Юртимиз ҳудудида радикал ислом ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи ташкилотларнинг ҳар қандай фаолияти қатъий тақиқланган.
Таптиқсаройлик, 1990 йилда туғилган, ёлланма ишчи бўлиб фаолият олиб борган М.У.М , қарангки, буларни билмас эмиш.
У ўзининг “Samsung J 3”русумли телефони хотирасида Рафиқ қори исмли шахснинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган “8 март байрами” деб номланган маърузасини сақлаб келган ва ушбу маърузани ўзининг “Телеграм” мессенжеридаги “Улуғбек” деб номланган профили орқали ўзининг яқин танишлари ва аъзо бўлган гурухларга жойлаганлиги ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабаб бўлган.
Бундан ташқари, “Whats App” мессенжери орқали акаси ҳам ҳудди ана шу маърузани тинглаб кўриши учун юборган.
Интернет оламининг имкониятлари кенг. Бироқ,унда ҳар ким “ҳохлаган нарсасини тарқатавераман”, деса чучварани хом санабди! Хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари тезкор тадбир ўтказиб тезда манбани аниқлашди. Ҳолислар иштирокида У.Мнинг телефони хотираси текширилганда ҳаммаси тасдиқланди.
Тайинланган суд адабиётшунослик экспертизаси ҳам маъруза ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ва мамлакатимизда уларни сақлаш ва тарқатиш тақиқланган маърузалар сирасига киришини тасдиқлаб ҳулоса берди.
Судланучи буларни билмаслигини, “соддалик”қилганини, қилмишларидан пушаймон эканлиги айтиб суддан енгиллик беришларини сўради.
Суд унинг икки нафар фарзанди борлигини, маҳалладан ижобий тавсифланганини инобатга олиб нисбатан енгилроқ жазо – 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга ҳукм қилди.
Бугунги кунда интернет ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олиб улгурди. Унинг имкониятларидан эзгулик ва яратиш йўлида фойдаланиш эса, арзимаган хато туфайли оиласидан йироқда жазо муддатини ўташдан афзал, албатта.
махсус мухбир