Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИДА ТУМАН СЕКТОР РАХБАРЛАРИ ҲАМДА МУТАСАДДИ ТАШКИЛОТ РАХБАРЛАРИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ.
2022-02-03 18:48:14 533
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Туман прокуратураси томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида туман прокурори Убайдуллаев Акмалжон Ғайратович маълумоти эшитилди.
2021 йил давомида Данғара тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман худудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, диний экстримизмга ва терроризмга қарши курашиш, тезкор ва ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини химоя қилиш борасида амалга оширган ишлар юзасидан Ички ишлар бўлими бошлиғи Исақов Икромжон Вохидович хисобот бериб ўтди.
Қўқон туманлараро Иқтисодиёт суди томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти юзасидан бажарган ишлари тўғрисида Қўқон туманлараро Иқтисодий суди раиси Эргашев Жуманазар Одилович ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманларао судининг 2021 йил иш фаолиятини таҳлили, 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси Отабоев Жамшид Азимовичларнинг ахбороти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Данғара тумани Халқ қабулхонаси томонидан Маҳаллаларда тадбиркорликни роивожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимнинг ёрдамчилари фаолиятини самараси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Мамаджанов Бахромжон Ахмедович ахборот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят Данғара туман бўлими томонидан 2021 йил давомида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари Азиз Қодиров ахборот бериб ўтди.
Данғара туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Тиллаевнинг 2021 йил якуни бўйича туман даражасидаги давлат органлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти эшитилди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шамсиддинов Аброр Хамзалиевичнинг маълумоти тингланди.
Туманда Атроф-мухитни мухофаза қилиши бўлими томонидан 2021 йил мобайнида бажарилган ишлар юзасидан туман Экология ва Атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи Орипов Давронжон Юсупович маълумот бериб ўтди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ахборот берувчилар туман ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан "Facebook" ижтимоий канали орқали жонли эфир қилинди.
https://www.facebook.com/100042689494084/videos/478401943947260/
https://www.facebook.com/100042689494084/videos/865066997589642/