Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.

×

 2021-10-08 18:07:19    582

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 август кунги ПҚ-5232-сон карорига мувофик 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, умумий овқатланиш корхоналари 2021 йил 31 декабрга қадар юридик шахслардан ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди.

2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди.

Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорликларини хамда барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларсиз тенг миқдорларда кечиктириб бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди.

 

 

Данғара туман Давлат солиқ инспекциясининг

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” инспектори М.Мамажонов



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram