Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН ҚИЯЛИ МФЙ ҚАҚИР ҚИШЛОҒИ АХОЛИСИ УЧУН УНУТИЛМАС КУНГА АЙЛАНДИ.

×

 2021-09-14 19:12:22    638

PDF юклаш
Чоп этиш




Данғара туман 6- Қум қияли сайлов округи депутати Дилшодахон Усмонова томонидан янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 


Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мазкур муассаса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.


Ташкилотнинг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими маҳала аҳолисини ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб келажакда муассасада ажойиб кадрлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. 


Шу куни давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган маҳалла биноси учун ҳам рамзий боғич қирқилиб, меҳмонлар бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.


Ушбу маҳалла биноси барча зарур жиҳозлари билан таъминланган кенг, ёруғ ва шинам хоналар маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариши билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram