Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИДА БИР ГУРУХ СОХА ВАКИЛЛАРИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ.
2021-08-30 09:07:30 503
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ Данғара туманида тақдирлаш байрам тадбири ташкил этилди.
Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гурух тумандаги соха вакиллари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.
Тадбирда туман ҳоким сўз олиб, барчани мустақиллигимизнинг 30- йиллиги билан муборакбод этиб , мукофотланганларга ўз миннаддорчилигини билдириб ўтди.